Ўзбекистонда истиқлол йилларида чақалоқлар ўлими 3,2 маротаба камайди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида оналар ўлими 3,1 марта камайган. “Она ва бола скрининги” дастурини амалга ошириш ёрдамида нуқсонли болалар туғилиши 2000 йилдан бери 1,8 марта камайди, дея хабар беради Uzdaily нашри.
Бугун мамлакатимизда 92% бола Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига мос ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, 2005 йилда мамлакатда буткул соғлом болалар кўрсаткичи 52,7 фоизни ташкил қилган бўлса, 2013 йилда ушбу рақам 63 фоиздан ошди. Ривожланган мамлакатларда, ушбу кўрсаткич 70-72 фоизни ташкил қилади, ушбу мисол эса Ўзбекистоннинг ушбу соҳада эришаётган ютуғидан далолатдир.
Мамлакатимизда тез-тез саломатлик ҳафталари ўтказилади. 2014 йилда узоқ туманлардаги 145 минг нафар аҳолини чуқрлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.





