“Ўзбеккино” яна бир янги фильмни журналистлар ҳукмига ҳавола этди

ШОУ-БИЗНЕС 16.04.2014, 11:17
“Ўзбеккино” яна бир янги фильмни журналистлар ҳукмига ҳавола этди

15 апрел куни Алишер Навоий номидаги кино саройида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудиясида тасвирга олинган “Зарб” бадиий фильмининг журналистлар учун премьераолди намойиши ва фильм ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу фильмда санъатни, созни яхши кўрган санъаткорнинг пок туйғулари, инсонпарварлик фазилатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Картина бош қаҳрамони Шариф доирачи истеъдодли шогирди ногирон Илҳомжоннинг истеъдодини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, янги ижодий парвозлар сари ундайди. Тақдир зарбалари олдида иродали, сабр-бардошли бўлишга руҳлантиради.

Фильм Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, постановкачи режиссёр Нозим Тўлахўжаев, постановкачи оператор Жасур Шаметов томонидан суратга олинган. Постановкачи рассом – Бобур Исмоилов.

Фильмдаги бош ролларни Бахтиёр Қосимов, Фарҳод Абдуллаев, Райҳон Уласенова, Азиза Бегматова, Юлдуз Ражабова сингари актёрлар ижро этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1