АсосийShou-biznes

“Маликам, энди қара” Муродга омад келтирди

'“Маликам, энди қара” Муродга омад келтирди 'ning rasmi

“Менинг юртим” телеканалида эфирга узатилаётган “Маликам, энди қара” сериали қаҳрамонлари билан таништиришда давом этамиз. Бугун сериалда бош қаҳрамон Мурод ролини ижро этган — Бурак Дениз ҳақида билиб оласиз...

Болалик


Бурак Дениз — 1989 йил 20 октябрь куни Истанбулда туғилган бўлсада, болалиги Измирда ўтган. Ота-онаси ажрашиб кетгач, у онаси билан бобосининг уйига кўчиб ўтади. “Унинг энг севимли машғулоти телевизор қаршисида ўтириш эди. Мультфильм, кино ва сериалларни битта қолдирмай кўрарди. “Оилавий байрамларда яхши кўрган актёрларининг хатти-ҳаракатларини ўхшатиб, ҳаммани қойил қолдирарди” , — дейди актёрнинг онаси Дениз хоним.

Актёр ўрта мактабни тамомлагач, болаликдаги орзусини амалга ошириш учун Итанбулга келади. Санъат тарихи йўналиши бўйича ўқишга кириб, бир вақтнинг ўзида актёрлик маҳоратидан ҳам дарс олади. “Талабалик йиллари Буракнинг бўш вақтини тополмасдик. Қўлидан китоб тушмасди, устоз актёрларнинг ролларини кўриб, улар ҳақида кўпроқ билишга интиларди”, — дейди дўсти Синан Оқсой ўз интервьюларида.

Роллари

Бурак Дениз узоқ кутилган биринчи ролини 22 ёшида ижро этган. Ёшлар аудиторияси учун мўлжаланган “Коллеждаги йилларим" телесериали — 2011 йил Туркиянинг машҳур телеканалларидан бирида намойиш этилганди. Буракнинг сериалдаги ижроси ўша заҳоти кўплаб режиссёрларнинг эътиборига тушган. “Коллеждаги йилларим"да Бурак Дениз билан биргаликда машҳур актёрлар — Озге Челик ва Фуркан Андичлар роль ижро этишган.

Актёрнинг иккинчи ижодий иши, машҳур актриса Нургул Яшилчой билан ҳамкорликда бўлди. Улар 2012 йил “Султон” сериалида рол ўйнашди. 2013 йил эса актёр навбатдаги лойиҳага қўл урди. “Қочоқ” сериали Туркиянинг энг машҳур сериаллар рейтингида кучли ўнталикдан жой эгаллаган.


2015 йил Бурак ижодидаги яна бир омадли сериалда фаолият юритди. У Чагатай Улусой ва Серенай Сарикайлар билан биргаликда 65 қисмдан иборат “Оқим” сериалида Арас ролини ижро этган. Ўша йилнинг ўзида, у яна бир йирик сериалда банд бўлганди. “Кичик ёқимтой алоқчилар” телесериалида Бурак, Топрак образини гавдалантирган. Актёрнинг Бушра Девели, Бенсу Сорал, Шюкрю Озйилдиз, Мелиса Шенолсун, Дилан Чичек Дениз, Бесте Кёкдемир каби машҳур актёрлар билан ҳамкорлиги жуда омадли чиққан.

“Марям Узерли билан ишлаш бахт”

Ўз ижоди билан анча кўзга кўриниб қолган Бурак 2016 йил, “Тун қироличаси” сериалида Мерт исмли ошиқ йигит ролини ўйнаган.

“Тун қироличаси” иждодимда катта бурилиш ясади. Мен учун Мурат Йилдирим ва Марям Узерли билан бир сериалда роль ўйнаш катта бахт”, дейди актёр, ўз интервьюларида.

2016 йилнинг ёз ойларида суратга олинган “Маликам, энди қара” сериали орқали эса саҳифамиз қаҳрамони, нафақат Туркиянинг машҳур актёри деб тан олинди, балки хорижлик мухлисларнинг ҳам кўнглини забт этди.

Бурак Дениз айни кунларда ҳамкасблари Хазал Кайя, Несрин Жевадзаде билан биргаликда “Муҳаббатимиз қиссаси” номли янги сериалда ишламоқда. Туркиянинг машҳур телеканалларининг бирида намойиш этилаётган сериалда актёрни яна ошиқ йигит ролида кўриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар