1

“Форсаж” фильмини якунлашга Пол Уокернинг укалари ёрдам беради

ШОУ-БИЗНЕС 16.04.2014, 15:21
“Форсаж” фильмини якунлашга Пол Уокернинг укалари ёрдам беради

“Форсаж” фильмини ниҳоясига етказишга автоҳалокат қурбони бўлган Пол Уокернинг укалари ёрдам беради. Бу ҳақда фильм ижодкорлари Facebook'даги саҳифада маълум қилишди. Калеб ва Коди Уокерлар Пол суратга тушишга улгурмаган саҳналарда суратга тушишади. Қайд этилишича, Уокер персонажи Брайан О'Коннор ҳалок бўлмайди, аксинча у нафақага чиқади. "Суратга олиш ишлари янгиланди, Калеб ва Коди Форсаж оиласини тўлдиришди," - дейилади хабарда. 

Пол Уокер 2013 йилнинг 30 ноябр куни автоҳалок қурбони бўлган эди. Уокернинг ўлимидан сўнг Universal Pictures фильмни суратга олиш ишларини номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида баёнот берган эди. Пол Уокер фильмнинг деярли 60 фоизини якунлаган. "Форсаж"нинг навбатдаги қисми тақдимоти 2015 йилнинг 10 апрел кунига режалаштирилмоқда.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1