АсосийJamiyat

Ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилади

Кеча Қозоғистон Республикасига жўнаб кетган ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ташкил этилган тезкор тиббий гуруҳ камбустиолог, анестезиолог-реаниматолог, суд-мед эксперт ва психолог каби малакали шифокорлардан таркиб топган.

Гуруҳга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Асилбек Худаяров бошчилик қилмоқда. Тезкор тиббий гуруҳ зарур воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматидан олинган маълумотга кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланган. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар