АсосийJamiyat

Йўлда қолган йўловчилар – бунга нима сабаб? (фото)

'Йўлда қолган йўловчилар – бунга нима сабаб? (фото)'ning rasmi

18 январь пайшанба куни эрталаб Андижонда кўпчилик иш жойлари, таълим муассасаларига анча кечикиб келди. Сабаби, йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг аксарияти ёнилғи бўлмаганлиги сабабли ҳаракатни тўхтатишга мажбур бўлдилар. "Андижоннома" газетаси таҳририяти ходимлари “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти “Андижонгаз” худудий газ таъминоти автомобилларга газ қуйиш шаҳобчалари билан ишлаш хизмати бошлиғи Фарходбек Жабборов билан боғланиб, масалага ойдинлик киритдилар.

"Кеча “Магистрал газ тармоғи”да фавқулодда ҳолат юзага келганлиги сабабли газ қуйиш шаҳобчаларида ёнилғи етказиб беришда муаммолар юзага келди. Шунинг учун автомобилларга газ эҳтиёждан озроқ миқдорда қуйилмоқда. Айни пайтда магистраль тармоқдаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Бугун кечгача муаммо ҳал этилади", дея жавоб берди бошқарма бошлиғи.


    Бошқа янгиликлар