1

Автобуснинг ёниб кетишига қўлболла мослама ва бензин сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда

ЖАМИЯТ 20.01.2018, 10:24
Теглар: Ақтўбадаги автобус фожиаси
Автобуснинг ёниб кетишига қўлболла мослама ва бензин сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда

Оқтўба вилоятининг Ирғиз туманида кеча 19:00 да ёниб кетган автобус қолдиқларини кўздан кечириш ишлари якунланди, дея хабар беради “Казинформ” ахборот агентлиги. Автобус корпуси жиддий техник экспертизадан ўтказиш учун Оқтўба шаҳрига келтирилади.

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизматига кўра, мазкур фожиада жиноят аломатлари аниқланмаган. Айни пайтда фожиада тирик қолганларни сўроқ қилиш, ҳодиса билан боғлиқ барча далилларни ўрганиш ишлари давом этаётир.

Агентлик хабарига кўра, мазкур ҳодиса муносабати билан воқеа жойига етиб борган Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Қозоғистоннинг тегишли идора ва ташкилотларига кўрсатилган ёрдам ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирган.

Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Турғумбаевнинг маълумот беришича, автобус ичидан қўлбола иситкич ҳам топилган. Тахминларга кўра, мазкур мосламадан ҳайдовчилар салонни иситиш мақсадида фойдаланишган. Вазир ўринбосарининг фикрича ёнғин ушбу мосламадан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин.

Шунингдек, автобус салонида катта миқдорда бензин ҳам юклангани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча кечқурун 18 январь куни автобус ҳалокати сабабли ҳалок бўлган ҳамюрларимизнинг жасадлари Тошкент халқаро аэропортига келтирилган.

Шарҳлар

Ақтўбеда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди

26.01.2018, 06:30

Жорий йилнинг 18 январ куни Ақтўбе вилоятида ёнғин оқибатида 52 кишининг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди ва Вақтинчалик Сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Бу ҳақда...
Тошкент вилояти имомлари Наманганга таъзияга боришди

23.01.2018, 12:12

Оғир кунларда доимо бир-бирига елкадош бўлган халқимиз шу кунларда Қозоғистонда рўй берган фожиадан ҳалок бўлган ҳамюртларимиз оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, таъзия билдиришда давом...
Ақтўбеда ҳалок бўлганлар қабрга қўйилди

23.01.2018, 11:41

23 январь, сешанба куни тонгда Наманган халқаро аэропортига Ақтўбеда ҳалок бўлганларнинг тобути ортилган ФВВ самолёти келиб қўнди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.Самолётда фожиа қурбони...
Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган хайрия марафони бекор қилинди

22.01.2018, 16:42

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент вақти билан 16-00да Республика президент қабулхонаси олдидан старт берилиши режалаштирилган Ақтўбе қурбонлари оилаларига ёрдам хайрия марафони бекор қилинди. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1