АсосийJamiyat

Автобус ҳайдовчилари ва чиптачилар Ҳайъат аъзоларининг хулосасига кўра ишга олинади

'Автобус ҳайдовчилари ва чиптачилар Ҳайъат аъзоларининг хулосасига кўра ишга олинади'ning rasmi

2017 йилнинг 3-чорагидан бошлаб, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи автобус саройларида автобус ҳайдовчилари ва чиптачиларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатишни назорат қилишни таъминлаш бўйича корхона директорининг тасарруф бўйича ўринбосари, ходимлар бўлими бошлиғи, касаба уюшмаси раиси, ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи, автосаф бошлиғидан иборат буйруқ асосида Ҳайъат тузилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти бошқарув раиси А.Жўраевнинг ЎзАга тақдим этган маълумотларига кўра, мазкур Ҳайъат аъзолари томонидан ишга талабгор бўлган фуқароларни меҳнат тажрибаси, ишга лаёқатлиги, муомала маданияти ва шу каби жиҳатларини инобатга олинади. Ҳайъат аъзоларининг хулосаси корхона директорига тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар