1957 йилда “Оскар” мукофотига сазовор бўлган, 93 ёшли актриса Дороти Мэлоун вафот этди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Мэлоун ўзи туғилиб ўсган Даллас шаҳрида, 94 ёшга тўлишига оз фурсат қолганда вафот этди. Мэлоун ўзининг актрисалик фаолияти даврида Хамфри Богарт, Лорен Бэколл, АҚШнинг собиқ, қирқинчи президенти Рональд Рейган каби машҳур юлдузлар билан фильмларда суратга тушган. “Асосий сезги” (“Основной инстинкт”) фильми унинг сўнгги фильми бўлиб, Майкл Дуглас ва Шэрон Стоунлар билан бирга роль ўйнаган эди.






