АсосийDunyo

Лондон аэропортида парвоз олдидан маст учувчи қўлга олинди

'Лондон аэропортида парвоз олдидан маст учувчи қўлга олинди'ning rasmi

Лондон аэропортида бортида уч юз нафар йўловчи бўлган самолёт учувчиси парвоз олдидан маст ҳолда қўлга олинди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Воқеа Gatwick аэропортида рўй берди. Маврикия сари парвоз қилиши лозим бўлган 2063 сонли рейс учувчининг мастлиги туфайли бекор қилинди. Йўловчилар British Airways компанияси учувчисининг ўзини ғалати тутишидан шубҳаланиб, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига қўнғироқ қилишди. Полициячилар самолёт парвоз қилишидан атиги бир неча дақиқа илгари келиб, маст учувчини қўлга олишди.

Мазкур воқеадан кейин самолёт парвози икки соатга кечикди.

    Бошқа янгиликлар