АсосийDunyo

Канадада селфи ёрдамида қотиллик жинояти очилди

'Канадада селфи ёрдамида қотиллик жинояти очилди'ning rasmi

Канада ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ҳалок бўлган қизнинг дугонаси ижтимоий тармоқларга жойлаштирган суратида қотиллик қуролини кўриб қолишди, деб хабар берди korrespondent.net нашри.

Қотилликни амалга оширган қиз етти йилга озодликдан маҳрум этилди.

Саскатун шаҳар полицияси икки йил мобайнида шаҳар ахлатхонасидан жасади топилган 18 ёшли Бритни Гарголнинг қотилини қидириш билан шуғулланди.

Бритнининг дугонаси Шайенн Роуз Энтони қотиллик юз берган куни улар барда ўтириб ичганликларини, кейин Бритни бегона эркак билан чиқиб кетганлигини маълум қилган.

Полиция қотилликдан кейин Энтони ижтимоий тармоқларга жойлаштирган суратга эътибор қаратди. Унда Бритни бўғиб ўлдирилган камар кўзга ташланган.

Шундан кейин полициячиларда гумонланувчининг кўрсатмаларига шубҳа уйғонган. Қизнинг танишларидан бири жиноятни Шайенн Роуз содир этганлигини ўзи тан олганлигини маълум қилган. Айби исботланган жиноятчи қиз етти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    Бошқа янгиликлар