АсосийDunyo

Голливуд актёри Юэн Макгрегор 22 йил бирга яшаган рафиқаси билан ажрашмоқда

'Голливуд актёри Юэн Макгрегор 22 йил бирга яшаган рафиқаси билан ажрашмоқда'ning rasmi

Асли шотландиялик бўлган Голливуд актёри Юэн Макгрегор 22 йил бирга яшаган рафиқаси, постановкачи-рассом Ив Мавракис билан ажрашиш учун судга ариза берди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Маълум бўлишича, Макгрегор ва Мавракис ўтган йилнинг май ойидан бери бирга яшамайди. Уларнинг 4 нафар фарзанди бор. Фарзандларининг 2 нафарини асраб олишган. Улар 22 йил бирга яшашган. Манбанинг хабар беришича, улар “ўзаро келишмовчилик” туфайли ажрашишга қарор қилишган.

Макгрегор ва Мавракис оилавий можаролар билан шуғулланувчи ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашишди. Актёр фарзандларига алимент тўлашга тайёрлигини маълум қилди.

46 ёшли Юэн Макгрегор кино ва сериалларда 80 ортиқ ролларни ижро этган. Шулардан бири “Юлдузлар жанги” даги Оби-Вана Кеноби образидир. “Фарго” сериалидаги роли учун “Олтин глобус”ни қўлга киритган.

    Бошқа янгиликлар