Мутахассисларнинг билдиришича, Ўзбекистонда Эрон ҳудудидан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келганлиги натижасида ҳарорат кўтарила бошлаган. Ўзгидромет маълумотларига кўра, республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 10−12 даражадан ошмоқда.
22 январь учун об-ҳаво башорати
Тошкент
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+7, кундузи +10…+12 даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5, кундузи +5…+10; Устюртда кечаси −3…−8, кундузи 0…+5 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0…+2, кундузи +7…+12 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7, айрим жойларда 0…-2, кундузи +9…+14 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7, кундузи +9…+14 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0…-5, кундузи +7…+12 даража бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси −3…+2, кундузи +3…+8 даража бўлади.






