АсосийJamiyat

2017 йилда Ўзбекистонда 25,5 мингта уй-жой қурилиши белгиланган эди. Режа бажарилдими?

'2017 йилда Ўзбекистонда 25,5 мингта уй-жой қурилиши белгиланган эди. Режа бажарилдими?'ning rasmi

Ўтган йили Ўзбекистонда 25,5 мингта уй-жой қурилиши режалаштирилган эди. Хусусан, уй-жойга муҳтож ва кам таъминланган оилалар учун 19,5 мингта, давлат ташкилотлари вакиллари учун 974 та, профилактика нозирларига 3 минг 829 та уй-жой ажратилиши белгиланган эди, деб ёзади ЎзА.

2017 йил охирига қадар ушбу уй-жойларнинг 19 мингтаси қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қолган қисми жорий йилнинг биринчи чорагига қадар эгаларига топширилиши кутилмоқда.

Бу уй-жойларни молиялаштириш учун 3 триллион 350 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.

Мазкур турар жой массивларида 440 километр сув, 340 километр электр ҳамда 330 километр газ тармоқлари, 291 километр автомобиль йўллари қурилди. 134 инфратузилма объекти барпо этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда арзонлаштирилган уй-жойларнинг 1 ва 2 тоифалари учун бошланғич маблағлар 25 фоиздан 15 фоизгача туширилди.

2_1_.jpg

3.jpg

6_1_.jpg

8.jpg

10_1_.jpg

20.jpg

    Бошқа янгиликлар