АсосийJamiyat

Тўрақўрғонда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 5 млн сўмдан маблағ ажратилди

'Тўрақўрғонда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 5 млн сўмдан маблағ ажратилди'ning rasmi

Наманган вилоятида Ақтўбедаги фожида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик томонидан зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

— Аввало, фожиали ҳалок бўлган ҳар бир йигитнинг хонадонига бўлиб, уларнинг оилавий шароитини ўрганиш ва шунга асосан тегишли ёрдам кўрсатиш, оила аъзоларини аҳвол-руҳиясини назоратга олишга алоҳида эътибор берилмоқда, — дейди Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев. — Ҳар бир оилага давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан масъуллар, шифокорлар бириктирилди. Ҳалок бўлганлар оилаларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион сўмдан маблағ ажратилди, маърака-маросимларни ўтказиш учун ҳомийлар тайин қилинди. Шунингдек, мазкур оилаларнинг коммунал соҳага доир турли муаммолари ҳал этиб берилмоқда.

Косонсой туманининг Чиндовул қишлоғидаги саккиз хонадонга мавҳум мотамсаролик соя ташлаб турибди.

— Албатта, бу йўқотишларнинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамғармаси Косонсой туман бўлимининг раиси Абдусамад Дадабоев. — Бироқ маҳалла-куй томонидан бу оилалар аъзоларининг ғам-қайғуларини иложи борича енгиллатишга ҳаракат қилинмоқда. Ҳар бир мотамзада хонадонга «Нуроний» жамғармаси томонидан 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилди. Бундан ташқари бир тоннадан кўмир, газ баллони, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланмоқда.

Бошқа янгиликлар