1

Тошкент шаҳрида ичимлик суви учун тўлов оширилди

ЖАМИЯТ 22.01.2018, 14:35
Тошкент шаҳрида ичимлик суви учун тўлов оширилди

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов қарорига кўра, пойтахтдаги ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига 100 сўм/м куб. миқдорида махсус устама ҳақ белгиланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими жорий йилнинг 12 январь куни имзолаган 69-сон қарорида шундай дейилади.

Қарорда маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 1 м.куб сув учун эндиликда 600 сўм тўланади. Гап шундаки, Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларидан бири сифатида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгиланиши назарда тутилганди. Айнан мана шу вазифани бажариш мақсадида ичимлик суви учун тўланадиган нарх оширилмоқда.

Ичимлик суви ҳисоблагичини ўрнатмаган истеъмолчилардан сув таъминоти хизмати учун оширилган миқдорда, яъни 1,5 баробарда тўлов ундирилади. Масалан, бир ойда махсус устама ҳақ билан ҳисоблаганда ўртача 9948,5 сўм тўлайди.

Ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ суммаси мақсадли тушум ҳисобланади, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмайди, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1