1

Водийлик ёш фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўймоқчи

ЖАМИЯТ 22.01.2018, 17:45
Водийлик ёш фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўймоқчи

Фарғонада “Экологик тоза маҳсулотлар билан жаҳон бозорига” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Анжуманда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ёш фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва ёшлар иштирок этди, деб ёзади ЎзА.

Юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари сархил ва хуштаъмлиги, энг муҳими, фойдали ва тўйимлилиги билан жаҳон бозорида харидоргир. Ўтган йили биргина Фарғона вилоятининг ўзида 138 миллион 462 минг долларлик 185 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспорт қилингани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Фарғона туманидаги “Оқ тулпор” фермер хўжалиги 800 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиб, яратилган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланмоқда.

– Мамлакатимизда етиштирилаётган органик-экологик тоза маҳсулотларга жаҳон бозорида қизиқиш тобора ортмоқда, – дейди Қувасой шаҳридаги “Файз Гулбаҳор обод” фермер хўжалиги раҳбари Шаҳбоз Ҳожираҳматов. – Хўжалигимизда ҳам замонавий технологиялар асосида мева-сабзавот етиштиришни йўлга қўймоқдамиз. Бугунги семинарда олимлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари маҳсулот етиштириш ва уни экспорт қилиш борасида қимматли маслаҳатлар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1