АҚШ мудофаа логистика агентлиги бешта Европа давлати — Белорусь, Украина, Молдавия, Финляндия ва Польшаларнинг уруш шароитига тайёргарлигини билиш мақсадида, уларнинг инфратузилмасини ўрганмоқда, деб хабар қилди РИА Новости агентлиги.
АҚШни шунингдек, Шарқий-Европа давлатларидаги транспорт инфратузилмаси - портлар, темирйўл ва автомобиль йўллари, аэропортлар, кўприклар ҳақидаги маълумотлар қизиқтирмоқда.
Пентагонга бу тадқиқот ушбу мамлакатларда турли товарларни етказиб бериш занжири ва логистик тармоқлари ҳақида тушунчага эга бўлиш учун зарур. Таъкидланишича, Петагон шунга қараб ўз саноатини уруш даврида ва фавқулодда вазиятлар шароитида ишлашга тайёрлашни кўзда тутган.
Якуний ҳисоботлардан: маҳаллий ва регионал сув ва озиқ-овқат манбалари, ёқилғи, медикаментлар, саноат ускуналари ва кийим-кечаларга ҳақида маълумотлар киритилиши лозим.
Пентагонни шунингдек, қурилиш материаллари ва техникалар ҳақида ҳам маълумотлар қизиқтирмоқда. Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, баёнотларда маҳаллий ишлаб-чиқариш қувватлари ва мобиллаштириш имкониятлари ҳақида ҳам айтиб ўтилиши зарур.






