АсосийJamiyat

Давлат мулкини аукцион савдоларда сотиш учун интернетда ягона портал ташкил этилади

'Давлат мулкини аукцион савдоларда сотиш учун интернетда ягона портал ташкил этилади'ning rasmi

2018 йилги Давлат дастурига асосан давлат мулкини аукцион савдоларида сотиш ва ижарага беришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича кенг жорий этилади.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида маълумот берилишича, бунда интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этиш;

ижарага бериладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги маълумотларни ягона порталда жойлаштириш;

муайян тоифадаги давлат мулки объектларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон аукцион савдоларида сотиш тартибини белгилаш ;

давлат мулкини сотишда иштирок этувчи субъектлар доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштириш;

давлат мулкини реал вақт режимида сотиш назарда тутилади.

    Бошқа янгиликлар