Давлат дастурига асосан давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминоти тизими такомиллаштирилади.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида маълумот берилишича, бунда давлат органлари ходимларига иш ҳақларини базавий тариф ставкалари асосида тўлашга ўтказиш, давлат органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш, давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини бирхиллаштириш ва идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.






