АсосийJamiyat

Тўрткўлда фуқаролиги йўқ 68 кишига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномалари берилди

'Тўрткўлда фуқаролиги йўқ 68 кишига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномалари берилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 16 апрел кунги 178-сонли қарорига асосан Тўрткўл туманида рўйхатда турмасдан яшаб юрган 68 та фуқароларга Фуқаролиги йўқ шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномалари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Тўрткўл тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида бўлиб ўтган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, Тўрткўл тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи ҳамда Тўрткўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарлари иштирок этишди.

Тадбирда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда гувохнома эгаларининг яқин қариндошлари қатнашди.

    Бошқа янгиликлар