АсосийJamiyat

Ўзмиллийбанк ходимлар танловини эълон қилади

'Ўзмиллийбанк ходимлар танловини эълон қилади 'ning rasmi

Ўзмиллийбанк Самарқанд вилоятининг Ургут филиалида, Фарғона вилоятининг Қўқон филиалида, Андижон вилоятининг Шаҳрихон филиалида, Сурхондарё вилоятининг Денов филиалида ҳамда Бухоро вилоятининг Ғиждувон филиалида J-USBP технологияси асосида кредит ажратиш жорий этилиши режалаштирилганлиги сабабли, ушбу филиалларда микрокредит сектори ташкил этилганлигини маълум қилади ва шу секторларга ходимлар танловини эълон қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Ёши

30 ёшгача.

Маълумоти

Банк иши, молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши буйича олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш.

Тилларни билиш даражаси

Ўзбек тили (аъло), рус тили (яхши), ингилиз тили (яхши).

Қўшимча талаблар

- аналитик таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши;

- Microsoft office (Word, Excel, PowerPoint)да ишлашни билиши;

- одамлар билан тез мулоқотга кириша олиши ва ўз фикрини тўлик баён эта олиши.

Тавсия қилинган номзодлар билан Бош Банк вакиллари томонидан имтиҳон ва суҳбат ўтказилади.

Танлов қуйидаги саналарда ўтказилади:

Танлов ўтказиш жойи

Танлов санаси

1.

Андижон вилояти Шаҳрихон филиали

25.01.2018 й.

2.

Фарғона вилояти Қўқон филиали

26.01.2018 й.

3.

Самарқанд вилояти Ургут филиали

30.01.2018 й.

4.

Сурхондарё вилояти Денов филиали

05.02.2018 й.

5.

Бухоро вилояти Ғиждувон филиали

07.02.2018 й.

Қўшимча маълумотларни Бош офисдаги (0 371) 234-42-69 телефон рақами орқали ёки қуйидаги филиаллардан олишингиз мумкин:

Қўқон филиали - (0873) 542-03-06, 542-40-05;

Шаҳрихон филиали - (0374) 342-05-03, 228-48-66;

Ургут филиали - (0366) 233- 31 -95, 483-02-93;

Денов филиали - (0376) 224-24-03, 413-12-83;

Ғиждувон филиали - (0365) 223-55-29, 572-45-51.

www.nbu.uz

    Бошқа янгиликлар