1

“Севол” кемаси ҳалокатидан омон қолган мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилди

ДУНЁ 18.04.2014, 15:46
“Севол” кемаси ҳалокатидан омон қолган мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилди

Ҳалокатга учрган Севол кемасидан қутқариб олинган Жанубий Кореянинг Ансан шаҳри мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Ренхап нашри хабар бермоқда. 

52 ёшли директор ўринбосарининг жасади маҳаллий вақт билан соат 16:05 да топилди. У қутқариб қолинган йўловчилар турган Чиндо спорт зали яқинидаги қарағай дарахтига ўзини осган. Полиция хабарига кўра, Кан ўлимидан аввал ҳеч қандай хат қолдирмаган. 

"Севол" йўловчи кемаси чоршанба куни тонгда ҳалокатга учраган. Кема бортида 475 киши бўлган уларнинг аксарияти Чужудо оролига саёҳатга отланган ушбу мактаб ўқувчилари бўлган. Ҳозирга келиб, 28 киши ҳалок бўлгани аниқланди. Қолган 268 нафар йўловчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қутқарув ишларида 170 та кема ва 550 нафар ғаввос иштирок этмоқда.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1