АсосийDunyo

Бирлашган Араб Амирликларида намоз ўқиш учун катта йўлда тўхтайдиган ҳайдовчилар жазоланади

'Бирлашган Араб Амирликларида намоз ўқиш учун катта йўлда тўхтайдиган ҳайдовчилар жазоланади'ning rasmi

БАА да тўхташ мумкин бўлмаган серқатнов йўлларда намоз ўқиш учун тўхтайдиган ҳайдовчиларга минг дирҳам (272 доллар) жарима солинадиган бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, бундай тўхташлар йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига халақит қилар экан. Таъкидланишича, аксарият автобус, ишчиларни ташийдиган транспорт ҳайдовчилари намоз ўқиш учун серқатнов йўл четига тўхташади ва ЙТҲ содир бўлиш хавфи кучаяди.

Йўл полицияси вакиллари ҳайдовчиларни йўл ёқасида эмас, балки автоёқилғи қуйиш бекатларидаги намозхоналарда, масжидларда намоз ўқиш кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Бошқа янгиликлар