1

Британиялик ўқитувчилар битирув имтиҳонлари Рамазон ойига тўғри келишидан хавотирдалар

ДУНЁ 18.04.2014, 15:59
Британиялик ўқитувчилар битирув имтиҳонлари Рамазон ойига тўғри келишидан хавотирдалар

Буюк Британия ўқитувчилари ўқувчиларнинг дарс жадвалларига жуда жиддий қарашади. Педагоглар муқаддас Рамазон ойи ўқувчиларнинг баҳосига салбий таъсир қилишидан хавотирдалар.

Шу боисдан ўқитувчилар таълим соҳасидаги мутасаддиларни имтиҳонлар муқаддас Рамазон ойи билан тўғри келмаслиги керак деб огоҳлантиришди. Британиянинг таълим борасидаги сўнгги ислоҳотларига кўра, ўқувчининг билими унинг жорий эмас, битирув имтиҳонларига қараб баҳоланмоқда.  

«Бу вазият талабаларнинг ўзлаштиришига таъсир қилишидан ҳавотирдаман... Агар улар имтиҳонга оч ва сувсиз келишса, бу албатта уларнинг натижаларига таъсир қилади», - дейди Tower Hamlets коллежи ўқитувчиси Абдул Чоудхури.

Ўтган ҳафтада ўқитувчи ва маърузачилар уюшмасининг ҳар йилги конференцияси бўлиб ўтди, унда имтиҳонларнинг Рамазон ойида ўтиши мавзуси муҳокама қилинди. Кенгашда мусулмон оилаларидан қатнайдиган ўқувчиларга қандай шароитлар яратиш мумкинлиги ўйлаб кўрилиши ваъда берилди.

Аҳолини рўйҳатга олиш маълумотларига кўра 2011 йилда Буюк Британияда мусулмонлар сони 2,7 млн кишини ташкил қилган, бу эса умумий аҳолининг 4,8% демакдир.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1