АсосийDunyo

Малласоч полициячи аёл YouTubeдаги жанжалли довруғи учун полициядан бўшатилди (Видео)

'Малласоч полициячи аёл YouTubeдаги жанжалли довруғи учун полициядан бўшатилди (Видео)'ning rasmi

Петербург полицияси ходимаси YouTubeда маст ҳолатдаги кадрлари эълон қилингач, ишдан бўшатилди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.

Раҳбариятнинг фикрига кўра, катта сержант ўзининг қилиқлари билан ички ишлар органлари нуфузига путур етказган. Полиция ходимаси Валерия Белова маст ҳолатда гувоҳномасини пеш қилаётган видео ўтган йилнинг 31 октябрь санасида YouTubeга қўйилган эди. Кўп вақт ўтмай ушбу видео юз минг мартадан кўпроқ кўрилган. Бир дақиқали роликда полиция ходимаси аранг оёқда туриб ресторан маъмуриятига “жасорат”ини кўрсатиб қўйиши намойиш этилган.

Мазкур мақола Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятлари ИИВда хизмат текшируви ўтказилишига сабаб бўлди. Натижада Белованинг ҳамкасблари ширакайф сержант заруратсиз равишда хизмат гувоҳнома ваколатидан шахсий манфаати йўлида фойдаланган. Ушбу видео тасвирга олинган санада Белова фарзанд парвариши таътилида бўлган.

Хизмат текшируви натижасида ички ишлар нуфузига доғ туширувчи номуносиб хулқ-атвори учун Белова ўз хизмат вазифасидан озод этилди. У мазкур соҳада тўрт йилдан ортиқ хизмат қилган.


    Бошқа янгиликлар