19 апрел куни эстрадамизнинг истеъдодли хонандаларидан бири Муниса Ризаева Instagram фотоблогида турмушга чиқаётганлиги ҳақида хабар қолдирди.
“Мени қўлимни сўрашди, мен турмушга чиқаяпман. Жасик муҳаббатинг, ишончинг ва албатта узук учун катта рахмат. У жуда ҳам чиройли”,-дея хабар қолдирди Муниса Ризаева.
Маълум бўлишича, куёв хонанда Жасур Ғоипов. Муниса Ризаева ушбу хабар билан қолдирган сурат Жасур Ғоиповнинг ҳам Instagram’даги саҳифасида пайдо бўлди. У Муниса Ризаевага розилиги учун миннатдорчилигини билдирган.
Муниса билан боғланганимизда, у бу хабарни тасдиқлаб, 30 май куни висол оқшоми эканлигини маълум қилди.





