1

“Севол” экипажи жиноий жавобгарликка тортилади

ДУНЁ 21.04.2014, 11:22
“Севол” экипажи жиноий жавобгарликка тортилади

Жанубий Корея соҳилларида ҳалокатга учраган “Севол” кемаси қурбонлари сони 64 кишига етди, 240 нафар йўловчи эса бедарак йўқолган. Бу ҳақда Вести.ру нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, Жанубий Корея президенти  Пак Кин Хе “Севол” экипажи ўз мажбуриятини бажармагани қотилликка тенг эканлигини қайд этди ва айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилишини айтди.   

Севол йўловчи кемаси 16 апрел куни Жанубий Корея соҳилларида ҳалокатга учради.  Йўловчиларнинг кўп қисми мактаб ўқувчилари бўлиб, улар Чежудо оролига сайёҳат учун йўл олишган эди. 

Кема капитани Ли Чон Чок ва унинг икки ёрдамчиси қўлга олинган. Улар кемачилик қоидаларини бузганликда ва масъулиятсизликда айбланмоқда.

Олиб борилган тергов натижалари кўра, ҳалокат чоғида кемани капитан эмас, унинг учинчи ёрдамчиси бошқарган.

Ҳалокатга эса кеманинг кескин ўз йўналишини ўзгартиргани сабаб бўлган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1