Хитойда ишланган илк йирик AG600 амфибия самолёти 24 январь куни мамлакат жанубидаги Гуандун провинциясида иккинчи синов парвозини амалга оширди, деб хабар берди Синьхуа ахборот агентлиги.
"Куньлун" кодли AG600 амфибия самолёти чоршанба куни эрталаб 73 дақиқа давом этган парвоз пайтида барча синовларни муваффақиятли амалга оширган.
AG600 самолётининг илк парвози 24 декабрь куни амалга оширилганди.
Самолётнинг узунлиги 36,9 метр, қанотлари орасидаги масофа 38,8 метрни ташкил қилади. AG600 амфибия самолёти тўртта турбовинтли двигатель билан жиҳозланган. Ҳаво кемаси тезлигини соатига 500 километргача етказиши ва тўхтовсиз 12 соат парвоз қилиши мумкин.






