АсосийDunyo

Подмосковья собиқ молия вазири рафиқасининг мол-мулки мусодара қилинди

'Подмосковья собиқ молия вазири рафиқасининг мол-мулки мусодара қилинди'ning rasmi

Подмосковья собиқ молия вазири Алексей Кузнецовнинг рафиқаси Жанна Булахнинг Франциядаги икки меҳмонхонаси, 10 та автомобили, яхта ва вилласи мусодара қилиниб, аёлни 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди, деб хабар берди Segodnya.ua нашри.

Москванинг Басман суди давлат бюджетидан 11 миллиард рублни ўғирлашда айбланган Алексей Кузнецовнинг рафиқаси Жанна Булахнинг мол-мулкини мусодара қилди. Мусодара қилинган мол-мулклар орасида Францияда жойлашган “Кристалл” ва “Пралонг” меҳмонхоналари, Париждаги уй, Сен-Тропедаги вилла, яна Швецариядаги икки уй, 10 та — шу жумладан "Роллс-Ройс", "Бентли", "Мерседес" автомобиллари, моторли яхта, қимматбаҳао санъат асарлари, мебеллар, машҳур рассомларнинг 25 та картинаси ҳам бўлган.

    Бошқа янгиликлар