Россия халқ артисти Людмила Сенчина узоқ давом этган онкологик касалликдан сўнг 67 ёшда оламдан ўтди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Мусиқали комедия Театри бош директори Юрий Шварцкопф Россия халқ артисти Людмила Сенчинанинг сўнгги васиятини маълум қилди.
“Людмила Сенчина вафотидан кейин уни Смоленск қабристонига дафн этишларини васият қилди. Дафн маросими якшанба куни, артист билан видолашув ёш томошабинлар театрида бўлиб ўтади”, деди Юрий Шварцкопф.






