Олимлар Швецариянинг Базель шаҳридан 1975 йилда топилган, мўмиёланган аёл жасади Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг катта бувиси эканлигини аниқлашди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Мўмиёланган жасад Базел шаҳридаги Барфюссер черковини таъмирлаётганда топилган эди. Аёл меҳробга яқин жойга дафн этилган. Жасад текширувдан ўтказилганда у яхши таомлар истеъмол қилгани, қимматбаҳо кийимлар кийгани аниқланган. Унинг номи ошкор этилмади. Аёл ўтмишда жуда бой яшаган.
Қабр тошида ҳам аёлнинг туғилган ва вафот этган санаси, исми-шарифи кўрсатилмаган. Текширув ишларини олиб борган олимлар тобут ёғочига қараб, аёлнинг XVI асрда яшаб ўтганлигини тахмин қилишди.
Мўмиё билан Борис Жонсон орасидаги қариндошчиликни қандай аниқлашганлиги ҳақида олимлар маълумот беришмади.





