АсосийShou-biznes

Киноижодкорлар йиллик ижодий конференцияга тайёргарлик кўрмоқда

Айни пайтда Ўзбекистон киноарбоблар бирлашмасида 2013 йилда давлат буюртмаси билан, шунингдек,  нодавлат киностудияларида тасвирга олинган бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмлар муҳокамасига бағишлаб, жорий йилнинг  22 апрель куни ўтказиладиган ижодий конференцияга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон киноарбоблар бирлашмаси раиси ўринбосари Баҳодир Одиловнинг маълум қилишича, ижодий конференцияда киношуносларнинг “Ўзбек киноси: муаммо ва истиқболлар” деган умумий ном остида илмий-оммабоп ва ҳужжатли  анимацион фильмлар, давлат буюртмаси билан ва нодавлат киностудияларида тасвирга олинган бадиий фильмлар таҳлилига бағишланган маърузалари, шунингдек, Ўзбекфильм,  “Қорақалпоқфильм”  ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги      “5-студия” ёшлар тажриба ижодий уюшмаси раҳбарларининг ҳисоботи тингланади.

- Жорий йилнинг 14 апрелидан 21 апрелига қадар Киночилар уйида 2013 йилда тасвирга олиниб, ижодий конференцияда муҳокама учун тавсия этилган бадиий, илмий-оммабоп ва ҳужжатли  ва анимацион фильмлар мутахассислар кўригидан ўтмоқда, - деди Баҳодир Одилов.

Уларнинг жадвали билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар