1

“Севол” кемаси борт муҳандиси ўз жонига қасд қилди

ДУНЁ 21.04.2014, 14:36
“Севол” кемаси борт муҳандиси ўз жонига қасд қилди

Жанубий Корея соҳилларида чўкиб кетган “Севол” кемаси борт муҳандиси ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди, дея хабар беради Ренхап ахборот агентлиги.

Сон фамилияли муҳандис “Севол” кемаси ҳалокатидан омон қолган йўловчилар турган Мокпо шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ўзини осмоқчи бўлди. 57 ёшли муҳандис устидан куни кеча тергов ишлари бошланди. Меҳмонхона ходимлари уни бугун маҳаллий вақт билан 11:40да кўришган ва дарҳол тез ёрдам чақиришган. Ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ. 

Бортида 476 нафар йўловчи бўлган “Севол” кемаси 16 апрел куни ҳалокатга учраган. Оқибатда 64 киши ҳалок бўлган, 238 кишининг тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Қутқарув ишлари эса давом этмоқда.  

Кема капитани Ли Чун Сок ва унинг икки ёрдамчиси қўлга олинган. Капитан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.  Терговчилар берган маълумотларга кўра, кема ҳалокатга учраган пайт капитан йўловчи қиёфасида у ерни биринчилардан бўлиб тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, ҳалокатга учраган кемада бўлган ўқувчилар мактабининг 52 ёшли директор ўринбосари 18 апрель куни ўз жонига қасд қилган эди. У қутқариб қолинган йўловчилар турган Чиндо спорт зали яқинидаги қарағай дарахтига ўзини осган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1