1

«Ногирон бола парваришлаётган аёл даромад солиғидан озодми?»

САВОЛ-ЖАВОБ 27.01.2018, 10:10
«Ногирон бола парваришлаётган аёл даромад солиғидан озодми?»

Мурожаатларингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.


– Фарзандимга ақли заифлик бўйича ногиронлик белгиланган. Унинг парвариши билан банд бўлиб, 15 йил ҳеч қаерда ишламадим. Яқинда ишга жойлашдим. Эшитишимча, боласи ногирон оналардан даромад солиғи ушлаб қолинмас экан. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Бунинг учун қаерга ва қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилишим зарур?

Гавҳар Тешаева, Бухоро вилояти


— Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180 – моддаси, 12 бандида болалигидан ногирон бўлган, доимий парвариш талаб қилинадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири даромад солиғидан озод қилиниши назарда тутилган. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органи маълумотномаси (биргаликда яшашга тааллуқли қисмида) асосида берилади. Имтиёз жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича қўлланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1