«Қизим бир ойлик келин ва у қайтиб келди...»

САВОЛ-ЖАВОБ 27.01.2018, 01:42
«Қизим бир ойлик келин ва у қайтиб келди...»

Мурожаатларингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.

«Қизингиз касалманд, нуқул белим оғрияпти дейди. Бир ишга ярамайди! Керакмас менга бундай келин!». Шу важлар билан қайнонаси қизимни қабул қилмаяпти. Шифокорга кўрсатдик, болам соппа – соғ. Оғирроқ юмуш бажарганида озроқ бели оғриб қолган экан. Аммо қани энди мени эшитишса... Куёв икки ўт орасида қолган, «Онамнинг юзидан ўтолмайман», дейди. Ажримга берса нима қиламиз? Ахир, бир ойгина яшашди, ўртада фарзанд ҳам йўқ. Осонгина ажратиб юбораверишадими?

Исми сир тутилади


— Эр-хотин ўртасида вояга етмаган фарзанд бўлмаса, шунингдек, ўзаро низо мавжуд эмаслигида, никоҳ ФҲДЁ томонидан бекор қилиниши мумкин. Аммо ажримга ариза берилганида, албатта, ҳар иккала томоннинг ҳам фикри инобатга олинади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1