24-25 январь кунлари Тошкент вилоятининг “Ғишт кўприк”, “Навоий”, “Нажимов” ва “Яллама” чегара-божхона комплексларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан чегарадан ўтаётган фуқаролар ўртасида шахсий хавфсизликка риоя қилиш ҳамда зарурият бўлганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 тезкор рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
ФВВ маълумотларига кўра, тадбир давомида аҳолига вазирликнинг 2600 дан ортиқ визиткалари тарқатилди.
Бу каби тадбирлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бутун республика бўйлаб ўтказилмоқда.
26.01.2018 21:25
ФВВ ва ДБҚ чегарадан ўтаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда






