Канада полицияси Apotex фармацевтика компанияси асосчиси милиардер Барри Шерман ва унинг рафиқаси Хани уюштирилган қотиллик қурбони бўлганлар деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Ria.ru нашри хабар бермоқда.
Терговчилар олти ҳафталик далил-исботлар йиғишданидан сўнг шундай хулосага келишди.
75 ёшли бизнесмен ва унинг 70 га чиққан хотини ёпиқ ҳовуз ёнида бўйниларидан тасма билан бўғиб ўлдирилган ҳолатда топилган. Шундай бўлса-да, полиция уйга бостириб кирилганига ҳеч қандай асосли далил тополгани йўқ.
Эслатиб ўтамизки, Шерман Канаданинг энг бой тадбиркорлари орасида 15-ўринда эди.
Миллиардернинг тўрт нафар фарзанди етим қолди.






