Кирибати ва Янги Зеландия қутқарув хизмати Тинч океанида бедарак йўқолган паромни излаш моқда, дея хабар берди News.day.az нашри.
Паромда 50 нафар йўловчи бўлган. Паром Нонути оролидан йўлга чиқиб, Кирибати пойтахти Жанубий Таравага икки кундан сўнг етиб келиши керак эди. Кема йўқолгач эса маҳаллий қутқарувчилар излаш ва қутқариш ишларини дарҳол бошлаб юборишган. Кўп ўтмай қутқарув ишларига Янги Зеландия қутқарувчилари ҳам қўшилди.
Гарчи кема юқори частотали радио билан жиҳозланган бўлса-да, ёқилғи ҳамда йўловчилар учун озиқ-овқат захираси етарлимикин, деган хавотир йўқ эмас.






