1

Умидахон тўйхонада жанжал кўтарди?!

ШОУ-БИЗНЕС 29.01.2018, 10:40
Умидахон тўйхонада жанжал кўтарди?!

Сўнгги пайтларда тинимсиз изланишда, янги қўшиқлар тақдим этиб бораётган хонанда Умидахон бир машмашага аралашиб қолди...

Куни кеча хонанда “Уммон” тўйхонасида ҳамкасби билан гап талашиб, уришиб кетишгани ҳақида гап тарқади. Гувоҳларнинг айтишича, Умидахонни “рақиби” санъатга энди кириб келган хонандалардан бири Хадича экан. Ким биринчи тўйхона саҳнасига чиқаркан дея кўтарилган жанжал меҳмонларнинг эътиборини тортмасдан қолмади. Ҳатто тўй эгаси ҳам аралашганини таъкидлашяпти. Хўш, хонандалар ўртасида нима гап-сўз бўлди, улар нима талашганини билиш учун улар билан боғландик.

Умидахон: — Биринчидан, мени бундан гап-сўз, миш-мишларга аралаштиришларини хоҳламайман. Иккинчидан “Уммон”га борганимга ҳам анча бўлди. Учинчидан хонанда Хадича тўйларга умуман чиқмайди. Бундай бўлмағур гапларни тарқатган инсонга инсоф берсин.

Тўйхонада навбат талашиб, ким биринчи саҳнага чиқиши менинг ишим эмаслигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Бу масалаларни маъмурим ҳал қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1