АсосийDunyo

“Севол” кемаси ҳалокати қурбонлари сони 150 нафарга етди

Жанубий Корея соҳилларида “Севол” йўловчи кемаси чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 кишига етди.

Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги соҳил қўриқлаш штабига асосланиб хабар бермоқда.  Жанубий Корея ҳукумати ҳалокат қурбонларининг оила аъзолари 260 миллион вон (250 минг АҚШ доллар) миқдорида товон пули олишларини маълум қилди.

“Севол” йўловчи кемаси 16 апрель куни Пенпхундо оролидан 20 км узоқликда ҳалокатга учради.Кема бортида 475 киши бўлган уларнинг аксарияти Чужудо оролига саёҳатга отланган  мактаб ўқувчилари бўлган. 

Бундан ташқари ҳалокатга учраган кемада бўлган ўқувчилар ўқиган мактабнинг 52 ёшли директор ўринбосари 18 апрель куни ўз жонига қасд қилган эди. У қутқариб қолинган йўловчилар турган Чиндо спорт зали яқинидаги қарағай дарахтига ўзини осган.
21 апрель эса “Севол” кемаси борт муҳандиси ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Аммо, шифокорлар уни қутқариб қолишди. 

Ҳозирда Кема капитани ва унинг икки ёрдамчиси қўлга олинган. Капитан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар