АсосийDunyo

Россия допинг текширувлар ўтказмасликда айбланди

'Россия допинг текширувлар ўтказмасликда айбланди'ning rasmi

Франциялик собиқ фигурали учиш устаси Натали Пешала Россиянинг антидопинг тизимини танқид қилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

“Антидопинг тизими турли мамлакатлар учун бир хил эмас. Россияда уч йил машқ қилган бўлсам, бирор маротаба допингга текширилмадим. Қайси мамлакатга бормай, албатта допинг текширувидан ўтдим, бироқ Россияда ҳеч ким мени текширмади. Бу нарса нафақат менга, балки шеригим Фабьян Бурзу ва Россияда бўлган бошқа машҳур спортчиларга ҳам тегишлидир”, деди Натали Пешала.

34 ёшли Пешала ўз карьерасига 2014 йилда Сочи олимпиадасидан кейин якун ясади. У жаҳон чемпионатида икки маротаба бронза медални қўлга киритган.

    Бошқа янгиликлар