Франция пойтахти айни кунларда Венецияни ёдга солади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Узоқ давом этган ёғингарчиликдан кейин Сена дарёси қирғоқларидан тошиб, шаҳарни сув босди.
Бугун шаҳарнинг баъзи туманларида сув сатҳи меъёрдагидан 6 метрга кўтарилди. Қирғоқ бўйидаги биноларни сув босди, поездлар ҳаракати тўхтатилди, кўчада фақатгина қутқарув қайиқлари сузиб юрибди.
Париж полициясининг раҳбари 1,5 мингга яқин аҳоли сув тошқини туфайли уйларини тарк этишлари лозимлигини маълум қилди. Музейлардаги қимматбаҳо коллекцияларни қутқариш ишлари бошлаб юборилди. Лувр музейининг пастки галереялари ёпиб қўйилди.






