1

Чексиз муҳаббат ва ҳурмат намойиши

ЖАМИЯТ 30.01.2018, 10:15
Чексиз муҳаббат ва ҳурмат намойиши

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди, деб ёзади «Халқ сўзи».

Депутатлар, Қонунчилик палатаси девони ходимлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этган анжуманда буюк давлат ва сиёсат арбобининг Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида олиб борган ислоҳотлари ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда саъй-ҳаракатлари билан мамлакат тарихида ўчмас из қолдирган буюк шахсларнинг хотираларини абадийлаштириш борасида тамоман янгича ёндашув шаклланди. Айни пайтда юртимизда ўзининг бутун ҳаётини, тақдирини Ўзбекистон тараққиёти ва ўз халқининг бахту саодати, тинчлиги, осойишталигини таъминлашга бағишлаган ҳамда мустақиллигимизнинг мустаҳкам пойдеворини барпо қилган, халқимизнинг севимли фарзанди ва фахри бўлган Биринчи Президентимиз таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланаётгани бунинг амалий ифодасидир.

Тадбирда мамлакатимизда парламентаризмнинг қарор топиши ҳамда ривожланишида Ислом Каримовнинг ғоялари, ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари улкан аҳамият касб этгани алоҳида таъкидланди. Айниқса, икки палатали парламентнинг шакллантирилиши Қонунчилик палатаси фаолиятида сиёсий партиялар фракцияларининг роли ҳамда аҳамиятини ошириш билан бир қаторда, кўппартиявийлик тизимини янада ривожлантиришга катта туртки бўлгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, Олий Мажлисга ўз ваколатлари доирасида ҳокимиятнинг бошқа тармоқларига таъсир кўрсатиш, ҳукумат фаолияти ва ишларини назорат қилиш юзасидан реал имкониятлар берилгани, иштирокчилар қайд этганидек, олиб борилган сиёсат узоқни кўзлаганидан далолатдир.

Тадбирда Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1