1

Андижонда россиялик ҳамкорлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

ЖАМИЯТ 30.01.2018, 10:43
Андижонда россиялик ҳамкорлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Андижонда вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ва Россия Федерациясининг фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Медсинтез” заводи бош директори А.Подкоритов билан учрашувда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди.

Учрашувда Андижонда “Диализ” марказини ташкил этиш, марказда инфузион эритмалар, инсулин, қаттиқ ва суюқ шаклдаги турли дори-дармонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қурилиши, янги иш ўринлари яратиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Россиялик инвесторлар ушбу лойиҳани амалга ошириш мумкин бўлган мавжуд объектлар билан танишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1