1

Украиналик ёзувчи Пушкин ва Булгаковни плагиатда айблади

ДУНЁ 30.01.2018, 18:04
Украиналик ёзувчи Пушкин ва Булгаковни плагиатда айблади

Украиналик ёзувчи Юрий Винничук рус адабиётининг классиклари Александр Пушкин ва Михаил Булгаковни плагиатда айблади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Виннучикнинг таъкидлашича, жаҳон адабиётини яхши билган одам “Уста ва Маргарита” романининг кўчирилганини осонгина айтиб бера олади.

“Нима учун французлар Булгаковдан ҳайратланишлари керак? У Москва шаҳрида 1927 йилда чоп этилган Пьер Мак-Орланнинг “Тунги Маргарита” романининг кўчирилган нусхасидир. Унинг бош қаҳрамонлари шайтонга қалбини сотиб, ёш йигитга айланган Георг Фауст ва малласоч гўзал Маргариталардир. Америкаликлар Булгаковни ўқиса, дарров Марк Твеннинг “Сирли нотаниш” асарини эслашлари табиий ҳолдир.

Ёзувчининг фикрича, французлар Александр Пушкин француз поэзиясидан кўчирмакашлик қилгани учун ҳам унинг ижодини қабул қилишмас экан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1