1

Қозоғистонда узун соқол ва ниқоб таъқиқланиши мумкин

ДУНЁ 30.01.2018, 18:38
Қозоғистонда узун соқол ва ниқоб таъқиқланиши мумкин

Фуқаролар диний эркинлиги аввалгидек сақланиб қолади, cоқол қўйиб юриш, ҳижобда юриш мумкин бўлади, деб ёзди Sputnik uz нашри.

Қозоғистонда соқоллар кўринишини ва юзни ёпиб турувчи ниқоблар турини белгиловчи янги қонун қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақида Қозоғистон Диний ишлар вазири хабар берди.

Хабарда айтилишича, фақат айрим турдаги, айнан бузғунчи диний оқимларга хос соқол турлари тақиқланади. Янги қонунда соқолларнинг умумий кўриниши ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. Шу билан бирга соқол эгасининг хулқ атвори ва нималар ҳақида гапираётганига ҳам эътибор берилади, деди Қозоғистон Диний ишлар вазири Нурлан Ермекбаев.

Янги қонунда шунингдек юзни тўсиб турувчи ҳар қандай ниқоблар ҳам тақиқланиши мумкин. Булар ниқоб, паранжи, рўмол, балаклава ва бошқа инсоннинг айнан юз қисмини тўсиб турувчи нарсалардир.

Вазирнинг таъкидлашича, фуқаролар эркинлигини ҳеч ким чекламоқчи эмас. Қозоғистонда диний эркинлик аввалгидек сақланиб қолади. Соқол қўйиш, ҳижобда юриш мумкин бўлади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1