1

Сурхондарёда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 48 фоизни ташкил этади

ЖАМИЯТ 31.01.2018, 09:22
Сурхондарёда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 48 фоизни ташкил этади

Сурхондарё вилоятида жорий йилда 170 километрлик ичимлик сув тармоғи қурилади ва реконструкция қилинади. Натижада 200 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2017 йили 56 миллиард сўм маблағ эвазига 222 километр масофадаги ичимлик суви тармоғи қурилган. Айни пайтда вилоятда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 48 фоизни ташкил этади.

Айни пайтда вилоятдаги 6 минг 800 километрга яқин ичимлик суви тармоғидан 2 минг 400 километри таъмирталаб бўлиб қолган. Эскирган сув қувурларининг босқичма-босқич янгисига алмаштирилаётгани ва ичимлик суви билан таъминланмаган аҳоли пунктларига сув қувурлари тортилаётгани жойларда юқумли касалликлар, айниқса, болалар ўртасида вирусли гепатитнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоятдаги йирик «Хўжаипок» туманлараро сув қувури, «Қўрғон», «Ғурин», «Сарой» сув тақсимлаш иншоотлари ва сув қувурларини қуриш, реконструкция қилиш ишларининг якунланиши Қизириқ, Қумқўрғон туманларида ичимлик суви таъминотини яхшилайди. Дастурга қўшимча Қизириқ туманидаги 3-сув тақсимлаш иншоотининг таъмирланиши 30 минг аҳолининг сув таъминотини тубдан яхшилаш имконини беради.

Мустақилликнинг 27 йиллик байрами арафасида Бойсун туманидаги шифобахш «Хўжамайхона» булоғи суви Бойсун тумани марказига етиб боради. 36 километр масофадан тоғли туманга тоза ичимлик суви олиб келиш учун 58 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Келгуси йил мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичида Сариқамиш, Пудина, Пулҳоким, Инкобод, Омонхона, Ўртабўз, Даштиғоз, Работ қишлоқлари марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1