АсосийDunyo

Барак Обама робот билан футбол ўйнади (ВИДЕО)

АҚШ президенти Барак Обама Токиога ташрифи чоғида ёқимтой, рақс туша оладиган, куйлай оладиган, инглизчада сўзлаша оладиган ва ҳатто футбол ўйнай оладиган робот билан танишди, дея ёзади ABC News.

Учрашув илмни ривожлантириш ва инновация музейида бўлиб ўтди. Аввалига японияликлар Обамани робот билан таништиришди, сўнгра у билан футбол ўйнашни таклиф қилишди. Роботнинг зарба беришидан аввал президент "ҳозир зарба кучли бўлса керак", - дея кулди. Учрашув сўнгида АҚШ президенти робот уни қўрқитиб юборганини айтиб ўтди.

 

    Бошқа янгиликлар