Англиянинг собиқ ярим ҳимоячиси Девид Бекхем ўз имижини ўзгартирди, дея хабар беради lenta.ru нашри.
Собиқ футболчи сочларини кесиб ташлади ва энди у омма олдида сочини ўрмаган ҳолда пайдо бўлади. Бекхэм ҳали Инстаграм саҳифасига янги соч турмаги фотосуратларини жойлаштирмаганлигига қарамай, папарацци унинг Маямида қуёш ваннасини қабул қилаётганда суратга туширган.
Девид Бекхем инглиз футболчиси. У Англия футбол жамоасида тўп сурган ва рекорд ўрнатган. 2004 йилда дунёдаги энг катта даромад топувчи футболчи, деб эълон қилинган. Бекхэм профессиноал карьерасига 2013 йилда якун ясаган. У Samsung, GiorgioArmani ва H&M, шу жумладан бир неча машҳур брендларнинг рекламаларида иштирок этган. Инстаграм ижтимоий тармоғида уни 40 миллион фойдаланувчи кузатади.






